November 11, 2019

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан тадбир.

Гулистон ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Гулистон гарнизонида жойлашган ҳарбий шаҳарчада истиқомат қилиб келаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан “Куз-қиш мавсумида табиий газдан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари ва қўлбола ясалган ноқонуний иситиш мосламаларидан фойдаланишнинг салбий оқибатлари тўғрисида” тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда Сирдарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ширин шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими, Гулистон ҳарбий прокуратураси ходимлари иштирок этишиб, тадбир якунидан сўнг ҳарбий шаҳарчада жойлашган хонадонлар ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши юзасидан кўздан кечирилиб, тегишли тавсиялар берилди.