October 31, 2019

Қашқадарёда туман ҳокими ўринбосари ва унинг ходими пора билан ушланди

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳокимияти қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутахассиси Б.А. (1982 й.т.) фуқаро С.М.дан (1965 й.т.) Ф.И. номига иссиқхона қуриш учун ер майдонини деҳқон хужалиги шаклида эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий даллиллар билан ушланган.

Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, шу куни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.С. (1966 й.т.) хизмат хонасида мутахассис Б.А.дан 100 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий даллиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ЖКнинг 210 ва 212-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Б.А. ҳамда М.С. процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.