November 25, 2019
"Китоб-маънавият кўзгуси"
Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Фарғона давлат университети ҳарбий таълим факультети офицерлари ва талабалари иштирокида "Китоб-маънавият кўзгуси" мавзусида тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда университет профессор ўқитувчилари, Ахборот-ресурс маркази ходимлари ва талабалар иштирок этишди. Тадбир давомида ҳарбий таълим факультети талабалари ўртасидаги мониторинг натижаларига асосан "Энг фаол китобхон талаба" номинацияси бўйича 3 нафар талабага фахрий ёрлиқлар ва эсдалик китоблари топширилди. Тадбир сўнгида талабаларга "Китоб ярмаркаси" ташкил этилди.