January 10, 2020

Фарғонада меҳнат ярмаркаси...

Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда Фарғона шаҳар меҳнат ва бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги маънавият ва маърифат марказида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Меҳнат ярмаркасида йигирмадан ошиқ корхона ва ташкилотлар ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Меҳнат ярмаркасида ҳарбий хизматчиларнинг иш билан банд бўлмаган оила аъзолари ва пенсионерлар иштирок этишди. Фарғона шаҳар меҳнат ва бандликка кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси якунида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига ўзлари хоҳлаган корхона ва ташкилотларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.