Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши минтақавий бўлинмалари етакчи мутахассислари билан ўқув-услубий йиғин бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Давлат музейида, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши минтақавий бўлинмалари етакчи мутахассислари билан ўқув-услубий йиғин ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси адлия полковниги Ш.Р.Зоиров сўзга чиқиб, иштирокчиларга Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши минтақавий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш лозимлигини, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январь кунги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар юзасидан тушунчалар берди. Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилиб, келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифа ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.