Урганч ва Навоийда сайёр қабул ташкил қилинди...
Урганч ҳарбий прокуратураси томонидан Шимоли-Ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда Урганч туманида жойлашган болалар мусиқа ва санъат мактабида, Урганч гарнизонидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар хизматчилари, ҳарбий пенсионерлар, муддатли ҳарбий ва сафарбарлик чақирув резерви хизматини ўтаб қайтган фуқаролар иштирокида уларнинг ҳарбий, иқтисодий ва ижтимоий масалалардаги муаммолари юзасидан сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда, Урганч ҳарбий прокуратураси, Шимоли-Ғарбий ҳарбий округи, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Миллий Гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Урганч туманининг барча идора ва ташкилотларидан мутахассислар иштирок этишиб, муддатли ҳарбий ва сафарбарлик чақирув резерви хизматини ўтаб келган ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий пенсионерларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тизимига ишга жойлашиш борасида, кредит олиш тартиби, ҳарбий пенсионерларга ва муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақирув резерви хизматларини ўтаб келган ёшларга берилаётган имтиёзлар ҳамда бошқа шу мазмундаги мурожаатлари юзасидан идора ва ташкилот мутахассислари томонидан тўлиқ тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, Навоий ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Навоий вилояти мудофаа ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда Қизилтепа туманида жойлашган 3-сонли болалар мусиқа ва саньат мактабида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига Қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари, ҳарбий пенсионерлар ҳамда фуқаролар билан оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Тадбирда Навоий ҳарбий прокурори адлия подполковниги А.А.Бобоев сўзга чиқиб, ҳарбий пенсионерларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, энг аввало одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду-ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклиги, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши кераклиги ҳақида таъкидлади.
Мулоқот жараёнида иштирокчиларнинг ҳар бир мурожаати юзасидан Навоий ҳарбий прокурори, Навоий вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, Қизилтепа тумани ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари, туман Аҳоли бандлилига кўмаклашиш маркази, АТ Халқ банки Навоий вилояти Қизилтепа филиали, туман тиббиёт бирлашмаси, туман Давлат хизматлари маркази, туман Ҳалқ таълими бўлими, туман мактабгача таълим бўлими, туман Ички ишлар бўлими, тумани адлия бўлими, туман Давлат солиқ инспекцияси ва Мажбурий ижро бюроси Қизилтепа тумани бўлими ҳамда тегишли давлат ташкилоти вакиллари қатнашиб, улар томонидан асослантирилган жавоблар берилди.
Ташкил этилган сайёр қабулда 183 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва ҳарбий пенсионерлар ҳамда бошқа фуқаролар иштирок этишиб, уларни қийнаётган бир қанча муаммоларнинг жойида ҳал этилишига эришилди.