July 29, 2019

Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра

Автомототранспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар санитария нормалари ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, автомототранспорт воситаларининг сақланиши, шу жумладан уларни доимий ва вақтинча сақлаш вақтида, яъни улар эгаларига (ёки уларнинг вакилларига) қайтарилгунгача ёхуд улар мажбурий равишда махсус автомобиль тўхташ жойига эвакуация қилингунгача рўй берган автомобиль воситаларининг олиб қочиб кетилиши, ўғирланиши, қисмларга ажратилиши ва шикастланиши учун жавоб берадилар.