December 9, 2019

Йўл қоидаси - умр фойдаси...

Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан назорат остидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар ўртасида "Йўл-транспорт ходисаларининг олдини олиш ва йўл ҳаракати қоидаларига охирги киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларга йўл ҳаракати қоидаларига киритилган охирги ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида тушунчалар берилиб, тадбир якунида содир этилган йўл-транспорт ходисалари бўйича видео фильм намойиш этилди.