January 27, 2020

Нукус ва Жиззах гарнизонларида мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди...

Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан Нукус гарнизони маънавият ва маърифат марказида 2019 йилнинг 12 ойида ҳуқуқ-тартибот аҳволи, ҳуқуқбузарликларни содир этилиши сабаблари ва шарт-шароитлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот ва ҳарбий интизомни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан Мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Нукус гарнизонида жойлашган барча ҳарбий қисм командирлари ва муассаса бошлиқлари ҳамда уларнинг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарлари, мурожаатлар билан ишлашга масъул офицерлар ҳамда терговга қадар текширувни олиб борувчи ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.

Мазкур йиғилишда 2019 йил давомида гарнизонда жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги фаолият муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, Жиззах ҳарбий прокуратураси томонидан ҳам 2019 йил якунлари бўйича Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда жиноятчилик ва қонунийлик аҳволи юзасидан Мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтиб, йиғилишда Марказий ҳарбий округ қўшинлар қўмондонлиги, ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм қўмондонлиги, Жиззах вилояти ФВБ ҳамда Жиззах вилояти бўйича Миллий Гвардия бошқармаси масъул ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда ўтган 2019 йил давомида Жиззах гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги фаолият муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.