November 18, 2019
"Оилам менинг шарафим"
Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Тошкент вилояти Қибрай тумани "Оила" амалий ёрдам маркази билан ҳамкорликда Чирчиқ гарнизонидаги ҳарбий хизматчи аёллар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан "Оилам менинг шарафим" шиори остида кенг қамровли тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирдан кўзланган мақсад ҳарбий хизматчилар оиласида соғлом оила мухитини шакллантиришдан иборат.
Тадбирда оилавий муносабатларнинг бузилиши, никоҳ ажримларининг олдини олиш, оилани сақлашда аёлларнинг роли ҳақида тушунчалар берилди. Тадбир якунида мавзуга доир видео ролик намойиш этилди....