September 17, 2019

ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ ҲАРБИЙ УНВОНЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

Президент "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни имзолади.

Низомга кўра, қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилди:

- “III даражали сержант” - 3 йил;

- “II даражали сержант” - 4 йил;

- “I даражали сержант” - 5 йил.

Шунингдек, ўқиш давомийлиги 5 йил бўлган олий ҳарбий таълим муассасаларининг битирувчилари учун “лейтенант” ҳарбий унвонини олиш учун хизмат муддати 1 йил этиб белгиланди.

Бундан ташқари, эндиликда ёш ҳарбий хизматчиларга юқори даражали касбий сифатларга эга бўлган, тайёргарлиги энг яхши ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийлари орасидан мураббийлар бириктирилади.