December 5, 2019

Сайловга тайёргарлик аҳволи ўрганилмоқда...

Самарқанд, Нукус ва Фарғона ҳарбий прокуратуралари томонидан назорат остидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда ташкил этилган сайлов участкалари аҳволи ўрганилиб, Сайлов Кодекси талаблари ҳамда сайлов жараёнида йўл қўйиладиган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик муқаррарлиги тўғрисида семинар тренинг тадбирлари ўтказилди.

Семинар тренинг давомида иштирокчиларга сайлов қонунчилиги юзасидан тушунтиришлар берилиб, уларнинг қизиқтирган саволларига тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди.