February 3, 2020

Нукусда кўргазмали ўқув семинари ва Андижонда тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди...

Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан Нукус шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими 2-сонли Ёнғин қутқарув қисмида Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта мухим ташаббусни амалга ошириш мақсадида «Беш ташаббус-беш имконият» шиори остида Нукус шаҳар компьютер ва ахборот технологиялари касб-хунар коллежи ўқувчи ёшлари билан кўргазмали ўқув семинари ташкил этилди.

Кўргазмали ўқув семинарида Нукус компьютер ва ахборот технологиялари касб-хунар коллежининг ўқувчи ёшлари иштирок этиб, уларни касбга қизиқтириш мақсадида ёнғинлар ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш техникалари, ёнғин ўчириш автомабилларида жиҳозланган ёнғин ўчириш қуроллари билан, махсус ёнғиндан ҳимояловчи кийим бошлар, асбоб анжомларининг техник хусусиятлари билан таништирилди ва улар ёнғин қутқарув қисми худудида сайр ўтказилиб, якунда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Андижон ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида 2020 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги мурожаатномасидан келиб чиқиб, “Коррупция ва уюшган жиноятчилик-жамиятни емирувчи мудхиш иллатдир” мавзусида ҳарбий хизматчилар ва 17 ёшдан 30 яшгача бўлган ёшлар иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбирда, коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлаётганлигини, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламларини қатнашишини, уни одини олиш учун барча масуъл эканлиги ҳақида тушунтиришлар ва тавсиялар берилди.

Тадбирда давомида "Коррупцияни олдини олиш” мавзусига бағишланган "1 август" номли кинофильм намойиш этилди.