Самарқандда ис газидан заҳарланиш ва ёнғинларнинг олдини олиш бўйича тадбир ўтказилди...

Самарканд ҳарбий прокуратураси томонидан Самарқанд гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича профилактик тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбирда қиш мавсумида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш ва ис газидан заҳарланишдан эҳтиёт бўлиш, ботулизм касаллиги ва унинг салбий оқибатлари ҳақида тушунчалар берилиб, якунда мутахассислар томонидан ёнғин содир бўлганда ёнғинни ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби юзасидан кўргазмали чиқишлар қилинди.