December 7, 2019
Конституция байрами давом этмоқда...
Чирчиқ, Жиззах, Навоий ва Нукус ҳарбий прокуратуралари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан ҳарбий қисм ва муассасаларда “Конституция, энг аввало, ҳар бир мамлакатнинг суверенитети, миллий давлатчилигимизнинг ривожи, фуқароларнинг ҳаёти” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи ва миллий давлатчилигимиздаги ривожи ҳақида тушунчалар берилиб, тадбир якунида уларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилди.