November 21, 2019
Гулистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик...
2019 йил 20 ноябрь куни Гулистон ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти бошқармаси ҳарбий хизматчилари билан “Куз-қиш мавсумида табиий газдан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалари ва қўлда ясалган ноқонуний иситиш мосламаларидан фойдаланишнинг салбий оқибатлари тўғрисида”, “Тўлов интизоми” ҳамда республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти” бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Гулистон ҳарбий прокурори адлия подполковниги О.Р.Юльбарсов, Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Х.Хамидов, Гулистон шаҳар мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирок этди.