November 18, 2019

Биз жиноятчиликка қаршимиз...

Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ва бўлинмалари шахсий таркиби билан “Мен хизмат жойимни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантиришга ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган ходимлар томонидан Қўриқлаш бошқармаси ва бўлимлари шахсий таркибига ўз хизмат вазифаларини бажаришда қонун талабларига қатъий амал қилиши, хизмат вазифаларини суиистеъмол қилмаслик, шунингдек, фуқаролар билан муомала қилишда аҳлоқ-одоб қоидаларига риоя қилиш лозимлиги тўғрисидаги талаблар етказилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар, керакли тавсиялар олдилар.