Навоийда икки авлод учрашуви бўлиб ўтди...

Навоий ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бошқармаси, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида жойлашган 11-сонли умумтаълим мактабида вилоят Байналминал жангчилар аъзолари ва мактаб ўқувчилари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Байналминал жангилар ва ҳарбий хизматчилар томонидан ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбияланиши, мамлакатимиз истиқболи ва Ватан тақдири, юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлида бор салоҳияти билан масъулиятни ўз зиммаларига олишга қодир шижоатли ёшлар бўлиб вояга етишлари лозимлиги, ҳозирги кунда Қуролли Кучларда олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида тушунчалар берилди.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар, керакли тавсиялар олдилар.Тадбир якунида ўқувчи ёшларга турли хилдаги китоблар савға қилинди.