January 20, 2020

Нукусда сайёр қабул ташкил этилди...

Нукус ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Давлат Университетига қарашли академик лицей биносида Шимоли-Ғарбий ҳарбий округи қўмондонлиги билан ҳамкорликда фуқароларнинг ҳарбий масалалар бўйича сайёр қабул ташкил этилди.

Мазкур сайёр қабулда 150 нафар ҳарбий хизматга чақирилувчи фуқаролар ва уларнинг ота-оналари, нафақадаги ҳарбий хизматчилар қабул қилиниб, уларни ҳарбий масалалар юзасидан бўлган муаммолари тингланиб, ушбу масалалар бўйича батафсил тушунчалар берилди.