Навоийда Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди...

Навоий ҳарбий прокуратураси томонидан Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази” биноси мажлислар залида Навоий гарнизони ҳарбий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг ҳарбий қисм ва муассасаларда қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида келгусидаги чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Навоий ҳарбий прокурорининг 2019 йил 12 ойи давомида назорат остидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда содир этилган жиноятларининг сабаблари, унга имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш чоралари, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш ҳамда профилактика қилишда келгусидаги вазифаларни белгилаш юзасидан маърузаси тингланди.Шундан сўнг, назорат ҳудудидаги ҳарбий қисмларда содир қилинган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг сабаблари, бунга имкон берган шарт-шароитлар, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилган ҳуқуқий-тарбиявий тадбирлар, салбий ҳолатларни бартараф қилишдаги чора-тадбирлар ҳақида ҳарбий қисм командирларининг ҳамда муассаса бошлиқларининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарларининг тушунтиришлари эшитилиб, якунда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.