January 7, 2020

Бухоро гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида янги спорт мажмуаси очилди...

Бухоро гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирида маданият саройи, ўқув биноси ва спорт мажмуаси биноларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тантанали очилиш маросида Бухоро ҳарбий прокурори адлия полковниги У.Абдирахимов нутқ сўзлаб, ҳарбий хизматчиларга яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар ҳақида тўхталиб, тадбир иштирокчиларини яқинлашиб келаётган 14 январь "Ватан ҳимоячилари куни" байрами билан табриклади. Шунингдек, тадбир иштирокчилари ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди.