December 16, 2019

Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари санъат мактабига ташриф буюрди...

Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан Қарши гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан биргаликда Қарши ихтисослаштирилган санъат мактабига ташриф буюрилди.

Мазкур ташриф жараёнида уларга санъат мактаби фаолияти яқиндан таништирилиб, якунда мактаб ўқувчилари томонидан намойиш этилган "Оқибат қўшиғи" номли спектакль томоша қилинди.