January 13, 2020
Ҳарбий прокуратура фахрийлари билан учрашув ташкил этилди...
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" байрами муносабати билан ҳарбий прокуратура органларида ҳарбий хизматни ўтаган Ҳарбий прокуратура фахрий ходимлари ва пенсионерлари билан учрашув ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори вазифасини вақтинча бажарувчи адлия полковниги И.А.Абдуҳакимов сўзга чиқиб, ҳарбий прокуратура фахрий ходимлари ва пенсионерларини Ватан ҳимоячилари куни байрами билан табриклаб, уларга байрам совғалари топширилди.