December 12, 2019

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига ташриф буюрди...

Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бошқармасида ҳамда унинг тассаруфидаги Қўриқлаш бошқармасида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида, уларни "Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи"га олиб борилди.

Мазкур ташриф жараёнида музей ходимлари томонидан ҳарбий хизматчиларни музейда сақланаётган тарихий нарса ва буюмлар билан таништириб, улар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.