November 12, 2019

Андижонда ижтимоий химоя тадбирлари...

Андижон ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ тасарруфидаги ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари билан биргаликда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида жойлашган Мурувват болалар уйига ташриф буюришиб тарбияланувчиларнинг холидан ҳабар олиниб, саҳоват ва меҳру мурувват кўрсатиш мақсадида ўзлари билан олиб келинган совғалар улашилди. Мазкур тадбирлар “Мурувват дилни поклайди” мавзусида доимий равишда ташкиллаштирилиб келинмокда.