“Юксак ҳуқуқий маданият –мамлакат таққиёти кафолати”
Бухоро ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуроли Кучлар Олий бош қўмондони Ш.М.Мирзиёевнинг шу йилнинг 10 январь куни Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғишидаги маърузадаги вазифаларидан келиб чиқиб, 2019 йилда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, Бухоро вилоятига қайтган ёшлар билан “Юксак ҳуқуқий маданият –мамлакат таққиёти кафолати” концептуал ғоя асосида ёшларни ҳуқуқий саводхонликка эришишлари, ҳуқуқий онгини юксалтириш, ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишларини ўзлаштириш учун ёрдам беришга қаратилган тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Бухоро вилоят Адлия бошқармаси, Ёшлар иттифоқи, Халқ банки ва Ўзсаноат қурилиш банки мутахассислари иштирок этишди. Мутахассислар томонидан ёшларга ҳозирги, замонавий бизнес юритишнинг ҳуқуқий асослари (стартаплар) ҳақида ҳам тушунчалар бериб ўтилди.
Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, меҳнат фаолият билан банд бўлмаган ёшларни бўш вақтларини унумли ташкил этишга кўмаклашиш, уларни касбга йўналтириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этмоқчи бўлган ёшларга зарур шарт-шароитлар яратиш ва кўмаклашиш масаласи кўриб чиқилди.
Мавжуд саволлар ва фаолиятда юзага келаётган муаммолар мутахассислар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, ушбу масалаларга ечим топиш чоралари кўрилди.