November 29, 2019
Чегара ҳарбий хизматчиларининг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда...
2019 йил 27 ноябрь куни Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларининг Бош прокурорлари томонидан тасдиқланган тадбирлар режасига асосан чегара пости атофида яшовчи аҳоли, маҳалла фаоллари ва ҳарбий хизматчилар билан чегара постида ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, қурол қўллаш тартиби ҳамда чегара пости жавобгарлик соҳасида жойлашган маҳаллаларда қонун устуворлиги бўйича йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Андижон ҳарбий прокуратураси ходимлари, ҳудуд профилактика инспектори ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда иштирок этган ҳарбий хизматчилар ва ҳудудда яшовчи фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар, керакли тавсиялар олдилар.