August 12, 2019

Тошкентда 24 августдан бошлаб совуқ сув нархи ошади

Тошкентда 24 августдан бошлаб совуқ сув ва оқова сув (канализация) нархи оширилади. Бу ҳақда «Сувсоз» давлат унитар корхонаси хабар берди

Янги нархга кўра бир метр куб совуқ сув 310 сўм + 100 сўм махсус устамани ташкил қилади. Ҳозирда ушбу қиймат 280 сўм + 100 сўмни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, канализация нархи бир метр куб учун 250 сўм + 100 сўмни (ҳозир 235 сўм + 100 сўм) ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрелида Тошкентда совуқ сув нархининг ошгани ҳақида хабар аҳолига бир кун ўтгач эълон қилинган эди.