December 9, 2019
Йўл қоидаси - умр фойдаси...
Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан назорат остидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар ўртасида "Йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш ва амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига киритилган охирги ўзгартиш ва қўшимчалар" мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларга амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига киритилган охирги ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида батафсил тушунчалар берилиб, якунда содир этилган йўл-транспорт ходисалари бўйича видео фильм намойиш этилди.