October 8, 2019

Метрода алоқасиз тўлов жорий этилди

Тошкент метрополитенининг ўнта станциясида йўл ҳақини Humo картаси билан алоқасиз тўлаш имконияти пайдо бўлди.

Тўловни амалга ошириш учун Humo валидаторига карта билан тегиш кифоя. Карта орқали тўловларни қуйидаги бекатларда амалга ошириш мумкин:

  • Буюк Ипак Йўли (кириш шу номдаги автобус бекатидан)
  • Амир Темур Ҳиёбони (барча кириш жойлари)
  • Мустақиллик Майдони (барча кириш жойлари)
  • Пахтакор (кириш Давлат консерваторияси тарафдан)
  • Бунёдкор (кириш Халқлар дўстлиги саройи тарафдан)
  • Мирзо Улуғбек (кириш Ғ. Ғулом боғи тарафдан)
  • Чилонзор (кириш 9 қаватли бинолар тарафдан)
  • Беруний (кириш Тошкент Миллий Университети ва Ўзкўргазмасавдо тарафдан)
  • Минор (кириш Молия институти ёнидан)
  • Абдулла Қодирий (кириш Олой бозори марказий павильони ёнидан)

Шунингдек, яқин кунларда ҲУМО валидаторини бошқа метро бекатларига улаш режалаштирилган, дейилади хабарда.