January 16, 2020

Хоразмда ўқувчи ёшлар билан учрашув ўтказилди...

Урганч ҳарбий прокуратураси томонидан Урганч гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда Хоразм вилояти, Шовот туманида жойлашган 40-сонли умумтаълим мактабида мазкур мактабнинг ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, уларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида тадбир ўтказилди.

Тадбирда, ўқувчи ёшларга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида олиб борилаётган ислоҳатлар, ҳарбий хизматчиларга яратилаётган шарт-шароитлар ва берилаётган имтиёзлар ҳақида тушунчалар берилиб, тадбир сўнггида уларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.