Наманганда сайёр қабул...
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Наманган шаҳар мудофаа ишлари бўлимида Наманган вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Наманган шаҳар соғлиқни сақлаш, халқ таълими, мактабгача таълим бўлимлари, мажбурий ижро бюроси, тижорат банклари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари қатнашувида сайёр қабул ташкил этилди.
Мазкур сайёр қабулда Наманган гарнизонидаги ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этиб, сайёр қабул иштирокчилар билан ўтказилган йиғилиш билан бошланиб, дастлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари адлия майори С.С.Мухитдиновнинг бугунги кунда юртимизда ҳарбий хизматчилар ва ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ҳақидаги маърузаси тингланди.
Шундан сўнг, ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда уюшмаган ёшларнинг турли мавзулардаги мурожаатлари эшитилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, 21 та мурожаатлар мутахассислар иштирокида жойида ҳал этилиши таъминланиб, 5 та мурожаатлар ҳарбий прокуратура томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинди.