April 6, 2020
Ҳарбий шаҳарчада савдо ярмаркаси...
Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва “Нишон кўзгуси” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда, Қарши шаҳрида жойлашган ҳарбийлар шаҳарчада сифатли ҳамда арзон нархдаги озиқ-овқат маҳсулотлари кўчма савдо ярмаркаси ташкил этилди.
Бу каби тадбирлар давом этмоқда. Ўз навбатида бундай ярмаркаларда ҳарбий хизматчиларимиз ва уларнинг оила аъзоларининг 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани сақлаган ҳолда тиббий ниқобларда иштирок этишлари, шу билан бирга тиббий мутахассислар томонидан уларнинг тана ҳароратлари махсус ускуналар орқали масофавий ўлчаниши ҳамда қўшимча равишда ярмарка ташкил этилган ҳудуднинг тез-тез дезинфекция қилиниши таъминланмоқда.