Самарқандда чақирув мавсуми олдидан тадбир ташкил этилди...
Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Самарқанд вилояти Ёшлар марказида, туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимлари ходимлари, чақирув ва тиббий комиссия аъзолари иштирокида 2020 йилги чақирув мавсумида коррупция, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, чақирув мавсумига тайёргарлик жараёнлари ҳамда жавобгар шахсларни маъсулятини ошириш аҳволи юзасидан тадбир ташкил этилди.
Тадбирда, чақирув комиссиясига жалб этилаётган тиббиёт ходимларига чақирув мавсумида сифатли тиббий текширувларни ўтказиш, мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқлари ва маъсул ходимларига чақирув мавсумида юзага келиши мумкин бўлган муаммоли ҳолатларни бартараф этиш, муаммоларини қонуний ҳал этиш, чақирув мавсуми давомида фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, тадбирда мудофаа ишлари бўлимлари ходимлари чақирув ва тиббий комиссиясининг ҳамжиҳатлиги таъминланиб, улар ўртасидаги мавжуд муаммолар жойида муҳокама қилиниб, бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.