Фавқулотда вазиятлар бошқармасида тадбир ўтказилди...

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Термиз ҳарбий прокуратураси, Сурхондарё вилояти ФВБ билан ҳамкорликда ёнғин юзасидан терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг малакасини ошириш ва улар ўртасида коррупция ҳолатларини олдини олиш мақсадида, Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг туман ҳамда шаҳар бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг соҳа бўйича ўринбосарлари иштирокида тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбирда иштирокчиларга давлат ёнғин назорати органларида қонунлар ижроси устидан назорат масалалари, ёнғинлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказиш тартиби, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ҳужжатлар расмийлаштириш ҳамда текширишларда коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан тушунчалар берилиб, тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.