February 27, 2020
“Менинг маҳалламда жиноят бўлмайди”...
Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги Турон маҳалласида “Менинг маҳалламда жиноят бўлмайди” шиори остида ёшлар ўртасида тадбир ўтказилди.
Тадбирда ёшларга Қуролли Кучларимиз жанговар фаолиятида фойдаланилаётган қурол-аслаҳа ва махсус воситалар кўргазмаси намойиш этилиб, улар мазкур қурол-аслаҳа ва махсус воситалар бўйича тушунчаларга эга бўлишди.