March 10, 2020

Қаршида "Армия ва ёшлар" учрашуви...

Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан Қарши ҳарбий суди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят кенгаши ва ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисм қўмондонлиги билан ҳамкорликда, Қарши гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ўқувчи ёшлар иштирокида “Армия ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда Қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан “Қўл жанги усуллари” кўргазмали чиқишлари, шунингдек ўқувчи ёшларга қурол-аслаҳа, жанговар техникалар, кузатув воситалари ва махсус ҳарбий қийимлар намойиш этилди.

Тадбир сўнгида ўқишни наъмунали баҳоларга ўзлаштираётган ўқувчи ёшларнинг 60 нафарини дала-ўқув майдонига ташрифи ташкил этилиб, уларга АК-74 автомати ва пистолет макаров қўролидан амалий ўқ отиш кўргазмаси ташкил этилди.