Фуқаро Шайдулло Хамзаевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаати юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ

Фуқаро Шайдулло Хамзаевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган марҳум фарзанди Турғун Нормаматовнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатлардан норозилиги ҳақидаги видео мурожаати Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилди.

Ҳозирда фуқаро Ш.Хамзаевнинг видео мурожаатда келтирган важлари юзасидан Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижалари ҳақида қўшимча равишда маълумот берилади.