February 19, 2020

Ҳарбий суд билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди ...

Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан Тошкент ҳарбий суди билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига қарашли ҳарбий қисм шахсий таркиби ўртасида профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбирда Тошкент ҳарбий прокурори адлия полковниги Ф.С.Бегашев томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори талабларидан келиб чиқиб, ҳарбий хизматчиларга ҳуқуқбузарлик ва жиноятга қарши курашиш тушунчалари ҳақида маъруза қилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида айтганидек, ҳарбий хизматчиларни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлаб, коррупция хотлатларининг олдини олиш ҳамда барча қонун бузилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятга қарши курашиш ҳар бир ҳарбий хизматчининг бурчи эканлиги уқтирилди.

Мазкур тадбирда иштирок этганларга бугунги кунда ҳарбий хизматчилар томонидан йўл қўйилаётган қонун бузилишлар ва жиноятчилик юзасидан тушунтириш берилди.

Тадбир якунида йиғилиш қатнашчиларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар берилди.