March 30, 2020

Яна бир хайрия тадбири...

Фарғона ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан вилоят мудофаа ишлари бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳар, Шакарқишлоқ маҳалласида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.

"Коронавирус" инфекциясига қарши курашиш ва фуқароларимизнинг саломатлигини таъминлаш учун эълон қилинган карантин вақтида уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб- қувватлаш мақсадида эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалар тарқатилиб, тиббиёт ходимлари томонидан саломатликлари текширилди.