Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди...
2020 йил 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси мажлислар залида 2019 йил 12 ойидаги қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги фаолиятни муҳокама қилиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
Ҳайъат мажлисида Республика ҳарбий прокуратураси маҳкамаси барча ходимлари, худудий ҳарбий прокурорлар ҳамда Тошкент ҳарбий прокуратураси ходимлари иштирок этишди. Мазкур мажлисда 2019 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги фаолият муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.