October 8, 2019
Бизнес ҳақида қизиқарли маълумотлар
- Статистикага кўра, ресторанларнинг 90 фоизи очилганидан кейин биринчи йил ичида ёпилади.
- Сешанба – иш ҳафтасининг энг самарали куни.
- Дунёда ҳар куни 33 га яқин янги маҳсулот пайдо бўлади, уларнинг 13 таси ўйинчоқ.
- Ҳар куни тахминан 65 киши миллионерликка эришмоқда.
- Қаҳва – бензиндан кейин дунёдаги энг кўп сотиладиган маҳсулотдир.
- Дунёда ўйинчоқларнинг 80 фоизи Хитойда ишлаб чиқарилган.
- «McDonalds» компанияси қайси давлатда жойлашганидан қатъий назар унинг асосий даромадини ичимликлар келтиради.
- Болажонларнинг назари тушиши учун дўконлардаги болалар учун мўлжалланган маҳсулотларни имкон қадар пастроқ қилиб жойлаштиришади.
- Миллионерларнинг тахминан 20 фоизи университетда ўқимаган.
- «American Airlines» авиакомпанияси бизнес-синф йўловчилари учун бериладиган салатдан фақатгина зайтунни олиб ташлаб, 40 минг долларни тежаб қолишга муваффақ бўлган.
- Дўкондаги хушбўй ифорлар кўп ҳолларда сунъийдир, улар харидорда сотиб олиш ҳиссини уйғотиш учун яратилади. Айниқса, қорни оч ташриф буюрувчиларга ушбу усул жуда самарали таъсир кўратади.
- “Fast food” (Тезкор овқатланиш) тамаддихоналарида кўпинча шўх ва тез айтиладиган мусиқани қўйиб қўйишади. Бундай мусиқани эшитиб, мижозлар дарровгина ўз буюртмаларини тановвул қилиб, чиқиб кетишади. Натижада янги истеъмолчилар учун тезда жойлар бўшайди.
- «Google» нинг асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Брин 1998 йилда «Google» ни «Yahoo» компаниясига 1 миллиард долларга сотмоқчи бўлишган, бироқ «Yahoo» ўша пайтда бундай хариддан бош торттган. 7 йилдан сўнг, 2005 йилда «Google» 80 миллиард долларга баҳоланиб, йиллик даромади 1,5 миллиард долларни ташкил қилди.
- Реклама хизматлари бозорининг йиллик айланмаси ярим триллион долларни ташкил этади. Таққослаш учун, жаҳонда тамаки маҳсулотларининг йиллик айланмаси қарийб 400 миллиард долларни ташкил этади, бу 100 миллиардга камдир.