November 22, 2019

“Бурчга садоқат Ватанга садоқат”

2019 йил 21 ноябрь куни Термиз ҳарбий прокуратураси ва Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда Сурхондарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги Чақирувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказида ҳамда Термиз давлат университети академик лицейи махсус гуруҳ ўқувчилари иштирокида “Бурчга садоқат Ватанга садоқат” шиори остида тадбирлар ўтказилди

Тадбир иштирокчилари томонидан ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлигини чуқур сингдириш бўйича маърузалар қилинди.