January 8, 2020

8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси маҳкамасида 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори вазифасини вақтинча бажарувчи адлия полковниги И.А.Абдухакимов сўзга чиқиб, ҳарбий прокуратура ходимларини ушбу касб байрами билан табриклаб, бир гуруҳ ходимларга эсдалик совғалар ва фаҳрий ёрлиқлар топширди.

Шунингдек, тадбир давомида бир гуруҳ прокурор-тергов ходимларига навбатдаги ҳарбий унвонлар топширилди.