January 23, 2020

Андижонда “Коррупция ва уюшган жиноятчилик-жамиятни емирувчи мудхиш иллатдир” мавзусида тадбир бўлиб ўтди....

Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан Хонобод туман прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Андижон гарнизони бўйича ҳарбий контрразведка бўлими ҳамда гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмлар қўмондонликлари билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Коррупция ва уюшган жиноятчилик-жамиятни емирувчи мудхиш иллатдир” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирокчиларга коррупция ва унинг олдини олиш чоралари ҳамда коррупция билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик масалалари юзасидан тушунчалар берилди. Тадбир якунида уларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.