December 7, 2019
Қизиқарли маълумотлар:
Дунёда ҳосил бўлаётган йиллик чиқиндиларнинг 50 фоизи АҚШ ҳиссасига тўғри келади. Шу каби қизиқ маълумотлар interpress.uz сайтида эълон қилинди.
- Япония мактабларида ошхона йўқ ва ўқувчилар бевосита синф партасида тамадди қиладилар.
- Инсон жигари худди калтакесак думи сингари тикланиш хусусиятига эга.
- 1990 йилдан буён дунёда 27 та янги давлат пайдо бўлган
- 1 грамм тупроқда 100 млн.тагача бактерия бўлиши мумкин.
- Оқ атиргул – АҚШнинг миллий гули тимсоли сифатида қабул қилинган.
- Африкада ҳам тоғ-чанғи курорти бор.
- Норвегия мактабларида ўқувчиларга 8-синфгача умуман баҳо қўйилмайди.
- Мушуклар пайдо бўлганидан буён сайёрамиздаги 33 турдаги мавжудотни йўқ қилиб юборган.
- Кўк чой таркибида қора чойга нисбатан С дармондориси икки баравар кўп. Интернетдаги YouTube каналига ҳар дақиқада 300 соатлик видео жойланади.
- Маккажўхори Антарктидадан ташқари барча жойда ўсади.
- Сибирь Россия ҳудудининг 73 фоизини ташкил қилади.