Бухорода Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси талаблари бўйича тадбир бўлиб ўтди...
Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан Бухоро гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм командирлари ва муассасалар бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари иштирокида идоравий йиғилиш ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони Ш.Мирзиёевнинг
2020 йил 24 январь кунги Олий Мажлисга мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама қилинди.
Мазкур тадбирда мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, ундаги асосий жиҳатлар, мурожаатномада қабул қилиниши ва қайта кўриб чиқилиши назарда тутилган қонун ҳужжатлари, кодекслар, концепциялар, дастурлар ва стратегиялар ҳақида тушунтиришлар берилиб, мурожаатномадан келиб чиққан ҳолда 2020 йилда ҳарбий қисм ва муассасалар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.