Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда...
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Жаслик қўрғонида жойлашган ИИВ қоравул қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ҳамда Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ҳарбий пенсионерлар, фуқаролар билан уларга ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш мақсадида оммавий ва сайёр шахсий қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, ҳарбий пенсионерлар ҳамда фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тизимига ва бошқа идора ва ташкилотларга ишга жойлашиш борасида, Мудофаа вазирлиги тизимида уй-жой билан таъминланиш масаласида, мактабгача таълим муассасаларига фарзандларини жойлаштириш ва бошқа мазмундаги жами 62 нафар шахслардан мурожаатлар келиб тушиб, шундан 53 нафар шахсларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилиб, тегишли идора ва ташкилотлар томонидан тўлиқ тушунтиришлар берилган бўлса, 9 нафар шахсларнинг кўриб чиқилишини талаб этиладиган мурожаатлари ҳал қилиш учун қабул қилинди.
Шу каби сайёр қабул Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Чирчиқ гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳам ўтказилиб, жами 50 нафар ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари қабул қилиниб, 20 нафар шахсларнинг оғзаки мурожаатлари жойида ҳал этилди.