Чирчиқда тадбирлар ўтказилмоқда...
Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Қибрай туманида жойлашган “Ватанпарвар” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли ҳарбий шаҳарчада Чирчиқ гарнизонига қарашли ҳарбий қисм билан ҳамкорликда Қибрай туманида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва мактаб ўқувчилари иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида жами 70 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ҳарбий пенсионерларнинг ўз ечимини топмаётган муаммоларини ижобий ҳал этиш масаласига бағишланган сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда тегишли соҳа мутахассислари ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий пенсионерлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб беришиб, жойида ечимини топмаган муаммоли масалаларни ижобий ҳал қилиш бўйича тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, ҳарбий шаҳарчада истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ашуров Муйиддин ва ушбу шаҳарчада истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи Э.О.Ғиёсиддиноваларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг холидан хабар олиниб, эсдалик совғалари топширилди.
Шундан сўнг ҳарбий шаҳарча ҳудудидаги ер майдонлари ва ариқлар чиқиндилардан тозаланиб, мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазилиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.