January 8, 2020

Навоийда беморлар ҳолидан хабар олинди...

Навоий ҳарбий прокуратураси томонидан Навоий гарнизонида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрь кундаги ПФ-5529-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва мазкур Фармон билан тасдиқланган дастур ижроси юзасидан Навоий шаҳридаги Навоий вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказига ташриф буюрилди.

Ташриф давомида марказда даволанаётган ёш ва кекса беморларнинг ҳолидан ҳабар олиниб, уларга хуш кайфият улашилди ҳамда марказга турли хилдаги китоблар совға қилинди.

Ташриф якунида ҳарбий қисм оркестр жамоаси томонидан юрт тинчлигини асраш ва ватанни севишни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилди.